Нукусда ёш баскетболчилар беллашди (видео)

206

Нукус шаҳрида 2011-2012 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида баскетбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туманлардан жами 17 жамоа ўзаро беллашди.

Мусобақа ёшлар ўртасида баскетбол спортини кенг оммавийлаштириш, энг кучли ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва уларни Қорақалпоғистон терма жамоаси таркибига киритиш мақсадига қаратилган.

Қизлар ўртасида ўтказилган баҳсларда Нукус шаҳри жамоаси биринчи, Хўжайли тумани қизлари иккинчи, мўйноқлик баскетболчилар учинчи ўринни эгаллади. Ўғил болалар ўртасида мезбон жамоа ғолиб бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Хўжайли ва Чимбой тумани спортчиларига насиб этди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат,видео),ЎзА