
Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ниёзов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги “New York Travel and Adventure Show-2025” туризм кўргазмасида иштирок этмоқда.
Кўргазма доирасида American Express молия компанияси Глобал бизнес саёҳат бўлинмаси (Amex GBT) халқаро алоқалар бўйича бош директори Прабир Рой билан музокаралар ўтказилди.

Музокараларда Ўзбекистонда юқори даражадаги саёҳат ва туризм хизматларини ташкил қилиш ва бу сегментда сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, жумладан, сони ортиб бораётган авиарейслар, машҳур брендли меҳмонхоналар, замонавий курортлар ва юқори гастрономик имкониятлар борасида тақдимот ўтказилди.
Прабир Рой Ўзбекистон Amex GBT мижозлари учун ҳали очилмаган янги йирик салоҳиятга эга дестинация эканини алоҳида таъкидлаб ўтди ва ушбу сегментда мамлакатда мавжуд имкониятларни биргаликда очишга тайёрлигини билдирди. Мулоқот чоғида мазкур йўналишда яқиндан ҳамкорликни ўрнатиш, шунингдек, авиакомпания ва туроператорлар иштирокида амалий қадамларни бошлаш бўйича тегишли келишувларга эришилди.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА