Лувр реставрация қилинади

Ўтган ҳафта Франциядаги машҳур Лувр музейи директори Лоранс де Кар мамлакат маданият вазири Рашида Датига мактуб йўллаб, мажмуа ёмон аҳволга келиб қолганидан шикоят қилган. Хатда “айрим хоналар жуда ёмон ҳолатда” экани таъкидланган. Шу муносабат билан Президент Эммануэль Макрон 28 январь куни шахсан Луврга ташриф буюриб, музей рестраврация қилинишини билдирди.
“The Guardian” ёзишича, етакчи мажмуада айрим ўзгаришлар амалга оширилишини маълум қилди.
– Лувр кенгайтирилади, – деган Франция раҳбари. – Маданият вазирлиги қурилишни режалаштириш лойиҳасига 10 миллион евро инвестиция киритади. Перро колоннадаси орқали янги кенг кириш йўли очилади. Леонардо да Винчининг “Мона Лиза” полотноси махсус жойга кўчирилиб, картинани бошқа коллекциялардан алоҳида томоша қилиш имкони яратилади.
Бундан ташқари Президент вазир Рашида Датидан ЕИ таркибига кирмайдиган давлатлардан келганлар учун нисбатан юқори, табақалаштирилган нарх жорий этишни сўради. Чипта турларининг янги қиймати 2026 йил 1 январдан тадбиқ этилади.
Янгилангандан кейин Лувр йилига 12 миллион томошабинни қабул қилиш салоҳиятига эга бўлади. 2024 йил музейга қарийб 9 миллион киши кирган.