Суперлига жамоалари назорат ўйинини ўтказди

181

Шу кунларда “Сўғдиёна” ва “Динамо” футбол клублари Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган бўлса, “Пахтакор” ва «Бунёдкор» янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўрмоқда.

Ушбу йиғинлар доирасида клубларимиз турли мамлакат жамоалари билан назорат ўйинини ўтказмоқда. Жумладан, “Сўғдиёна” Латвиянинг “Рига” жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. “Динамо” Хорватиянинг “Вуковар” клуби билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

“Пахтакор” клубининг йиғин доирасида Шимолий Македониянинг “Силекс” жамоасига қарши ўтказган назорат баҳси 0:0 ҳисобида якунланди. «Бунёдкор» эса  Россиянинг «Енисей» жамоаси билан баҳс олиб борди. Учрашувда ҳисоб очилмади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА