Ўзбекистон U17 терма жамоаси “Antalya Youth Cup” халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади
168
Осиё кубогига тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон U17 терма жамоаси 8-15 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.
Ислом Исмоилов қўл остидаги жамоамиз йиғин доирасида “Antalya Youth Cup” халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади.
Шунингдек, футболчиларимиз 10 февраль куни Словакия, 12 февралда Марокаш ҳамда 14 февраль куни Чехия ўсмирлар терма жамоаларига қарши назорат ўйинини ўтказади.
Мазкур йиғиндан сўнг, Ўзбекистон U17 терма жамоаси 16-21 февраль кунлари Беларуснинг Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган турнирда “Ривожланиш Кубоги-2025” халқаро турнирида ҳам қатнашиши кутилмоқда.
Турнирда 8 та жамоа иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоаси “A” гуруҳида мезбон Беларусь, Озарбайжон ва Бразилиянинг “Blockchain Sports” академияси билан тўқнаш келади.
“B” гуруҳида эса Россия, Тожикистон, Эрон ва Қозоғистон термалари ўзаро рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА