Терма жамоамиз дуранг қайд этди

191

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда. Кеча терма жамоамиз йиғин доирасида Иорданияга қарши назорат ўйинини ўтказди.

Аслида «Аbdullah Bin Khalifa» стадионида ўтиши керак бўлган мазкур учрашув майдоннинг сув насослари билан боғлиқ муаммолар юзага келгани туфайли «Grand Hamad» стадионига кўчирилди. Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари баҳсида ҳисоб очилмади.

Эслатиб ўтасиз, терма жамоамиз йиғини 31 январь кунига қадар давом этади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА