Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибдан жой олди

290

Бугун, 25 январь куни «Манчестер Сити» «Этиҳад» стадионида Англия Премьер-лигаси 23-туридан ўрин олган учрашувда «Челси» жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Қувонарлиси, ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов  асосий таркибда майдонга тушадиган бўлди.

“Манчестер Сити» таркиби қуйдагича:

31.Эдерсон Мораес, 24.Йошко Гвардиол, 25.Мануэль Аканжи, 27.Матеус Нуньес, 45.Абдуқодир Ҳусанов, 7.Омар Мармуш, 8.Матео Ковачич, 19.Илкай Гюндоган, 20.Бернарду Силва, 47.Фил Фоден, 9.Эрлинг Холанд.

Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА