Хитой ва Марказий Осиё савдо айланмасини рекорд даражага кўтарди

Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо айланмаси миқдори 2024 йил якунига кўра 94,82 миллиард долларни ташкил этди. Бу аввал қайд этилмаган энг юқори кўрсаткич. Маълумотни ХХР Бош божхона бошқармаси тасдиқлаган. Қайд этилишича, 2023 йил бу рақам 89,4 миллиард долларни ташкил этган.
Марказий Осиёдаги ҳамкорлар рейтингида Қозоғистон биринчи (43,82 миллиард доллар), Қирғизистон иккинчи (22,71 миллиард доллар), Ўзбекистон учинчи (13,78 доллар), Туркманистон тўртинчи (10,65 миллиард доллар), Тожикистон бешинчи ўринни эгаллаган.
Хитойнинг ўтган йил хорижий давлатлар билан жами 6,16 триллион долларлик маҳсулот ва хизмат айирбошлаган. Умуми савдо баланси қарийб 1 триллион долларга етган.
Эслатиб ўтамиз, ХХР парламентининг 5 март куни очиладиган йиллик сессиясида мамлакат иқтисодиётини 2025 йилда ривожлантиришга доир асосий кўрсаткичлар эълон қилинади.