Бугун, 2025 йил 24 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.

Унда Сенат ва Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқараётган мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда. Мажлис жараёнлари Сенатнинг YouTube тармоғидаги расмий саҳифаси орқали онлайн ёритилмоқда.

Ялпи мажлиснинг биринчи иш кунида “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”, “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунлар маъқулланди.

Бугун мажлис давомида муҳокама қилинадиган барча масалалар ҳақида батафсил ёритиб борамиз.

Н.Абдураимова,  

Н.Ҳайдаров (сурат),

ЎзА