ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикасидаги маданият муассасалари фаолияти ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг оммага етказиш мақсадида журналист ва блогерлар иштирокидаги пресс-тур ташкил этилди.

Дастлабки тадбир Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида “Вазир ва ёшлар учрашуви” билан бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Бегис Темирбоев ёшлар билан мулоқот ўтказди.

Учрашувда маданият ва санъат соҳасида таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган 200 га яқин иқтидорли ёш, давлат мукофотлари совриндорлари, стипендиатлар, халқаро танловлар ғолиблар қатнашди.

Учрашувда ёшларнинг маданият ва санъат соҳасига оид фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди, саволларига батафсил жавоб қайтарилди.

Фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА