Маданий тадбирларга бағишланган учрашув

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков билан учрашув ўтказди.
Учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан маданият ва санъат соҳасини ислоҳ қилиш, уни янада ривожлантириш масаласига катта эътибор қаратилаётгани, 2024 йилда соҳага оид қатор муҳим қарорлар имзолангани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Президентимизнинг 2024 йил 20-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида белгилаб берилган топшириқларга кўра, 2025 йилнинг апрель-май ойларида Нукус шаҳридаги “Оқ қуш” мажмуаси ва Тахтакўпир туманида “Кўчманчи халқлар” халқаро фестивалини, 2026 йилда эса “Айқулаш” Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамблининг 70 йиллик юбилейини ўтказиш масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаевга “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонини топширди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири