“World Boxing”нинг янги тақвими эълон қилинди
170

“World Boxing” ташкилоти 2025 йил учун мусобақалар тақвимини эълон қилди.
Тақвимда 4 та жаҳон кубоги босқичи, 1 тадан жаҳон челленж турнири ва дунё биринчилиги кўрсатиб ўтилган. Жаҳон чемпионати 4-14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида ўтиши белгиланган.
Қуйида мусобақалар санаси ва мезбонлар билан танишасиз:
30 март – 7 апрель: Жаҳон кубоги (Бразилия);
3-7 июнь: Жаҳон челленж турнири (Чехия);
30 июнь – 7 июль: Жаҳон кубоги (Қозоғистон);
21-27 июль: Жаҳон кубоги (Мезбон кейинроқ маълум қилинади);
4-14 сентябрь: Жаҳон чемпионати (Англия);
15-22 сентябрь: Жаҳон кубоги (Ҳиндистон).
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА