Хоккей: «Ҳумо” Қозоғистон чемпионатида пешқадамга айланди

186

Тошкентнинг “Ҳумо“ хоккей клуби Қозоғистон чемпионатининг сафар учрашувида иккита ўйинни “Актобе” жамоасига қарши ўтказди.

Пойтахтимиз хоккейчилари биринчи баҳсда меҳмонларни 3:1 ҳисобида доғда қолдирганди. Ўйинда хоккейчиларимиздан Радель Фазлеев, Вадим Кравченко ва Эдгарс Сиксна рақиблар дарвозасига учта шайбани йўллади.

22 январь куни ўтказилган иккинчи ўйинда “Ҳумо“ жамоаси аъзолари “Актобе“ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишга эришди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг “Ҳумо” жамоаси очколари сонини 51 тага етказган ҳолда турнир жадвалида 51 очко билан етакчига айланиб олди. “Торпедо Усть-Каменогорск” жамоаси эса 50 очко билан 2-ўринда бораётган вазиятда “Сариарка“ клуби 48 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА