Қозоғистон биринчи АЭС қурилиши учун номзодларни аниқлади

174

Қозоғистон атом электр станцияси қурилиши технологиясини баҳолаш бўйича муайян хулосаларни чиқарди.

“АзерТАЖ” оммавий ахборот воситаларига таяниб, тегишли рўйхатга Хитойнинг CNNC, Жанубий Кореянинг ICHNP, Россиянинг “Росатом” ва Франциянинг EDF компаниялари киритилганини маълум қилди.

Пудратчи танлаш бўйича якуний қарор, миллий манфаат, халқаро стандарт ва МАGАТE тавсияларини инобатга олган ҳолда, тез орада қабул қилинади.

Келажакда мамлакат иккинчи ва учинчи атом электр станциялари қуришни ҳам режалаштирган.