Энергия тизимида “инқилоб даври” бошланяптими?

Ўтган йил давомида қуёш илк бор Европа Иттифоқи мамлакатларини кўмирга нисбатан кўпроқ энергия билан таъминлади. Бу қайта тикланадиган энергия манбалари юксалиши даврининг янги босқичидан далолат, деб ёзган «Euronews».
Хабарда келтирилишича, 2024 йил электр энергиясининг 11 фоизи қуёш нури ёрдамида ишлаб чиқарилган. Кўмирнинг айни соҳадаги ҳиссаси 10 фоиздан камайган.
– 2019 йил Европада «Яшил» битим амалга оширила бошланганда кўпчилик шамол ва қуёш кўмирни четга суриши, газни тизимли равишда таназзулга учратишига ишонмаган эди, – дейди таниқли таҳлилчи Крис Росслоу. – Бинобарин, кўриб турганингиздек, «яшил» энергияга ўтиш жараёни бугун жадаллашмоқда.
Дарвоқе, газ ишлаб чиқариш кетма-кет бешинчи йил қисқарди. Икки мавсумдан буён шамол «зангори олов» га қараганда кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқаряпти.
Мусулмон Зиё, ЎзА