Азиз Санжар – Турк дунёси маданияти элчиси

Халқаро Туркий маданият ташкилоти – ТуркСОЙ Бош котиби Султон Раев АҚШга ташрифи доирасида атоқли олим, Нобель мукофоти соҳиби, профессор Азиз Санжарга “Турк дунёси маданият элчиси” медалини топширди.
“АзерТАЖ” хабар беришича, тақдирлаш маросими Шимолий Каролинадаги Азиз ва Гвен Санжар жамғармаси ҳузурида фаолият юритувчи “Санжар” маданият марказида бўлиб ўтган.

С.Раев жаҳонга машҳур қардошимизни мукофотлаш тўғрисидаги қарор тузилма доимий қўмитаси аъзолари – вазирлар томонидан Шушада бўлиб ўтган 40-йиғилишда бир овоздан қабул қилинганини эслатаркан, олимнинг хизматларини юксак баҳолади:
– Азиз Санжар шунчаки олим эмас, туркий дунё илмий даҳоси кўзгусидир. Нобель мукофоти совриндори бутун инсоният тараққиётига ҳисса қўшди. Сизнинг камтарлигингиз ва меҳнатсеварлигингиз ҳар бир инсонга ўрнак!
Профессор, ўз навбатида, бу унвониҳаётидаги энг қимматли мукофот экани – “Нобель мукофотидан ҳам қадрлироқлиги”ни алоҳида қайд этди.
– “Турк дунёси маданият элчиси” унвонини олиш менинг орзуим эди, – деди Азиз Санжар.

Олим туркий давлатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлигини таъкидлаб, туркий дунёнинг яқинлашуви қардош давлатлар раҳбарлари саъй-ҳаракатлари, қолаверса, ТуркСОЙ каби ташкилотлар меҳнати самараси эканини таъкидлади.
М.Пирматова, ЎзА