U-17 Осиё кубогидаги рақибларимиз маълум
206

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида U-17 Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон терма жамоаси «А» гуруҳидан ўрин олди. Вакилларимиз гуруҳда Саудия Арабистони, Таиланд ва Хитойга қарши баҳс олиб боради.
Қуръа натижалари билан танишинг:
«А» гуруҳи
Саудия Арабистони
Ўзбекистон
Таиланд
Хитой
«B» гуруҳи
Япония
Австралия
Вьетнам
БАА
«С» гуруҳи
Корея Республикаси
Яман
Афғонистон
Индонезия
«D» гуруҳи
Эрон
Тожикистон
Ўмон
КХДР
Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб беради.
Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2025 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Т.Рўзиев,
ЎзА