Ипотека кредити ажратишда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимиз даромадини ҳисобга оладиган тизим яратилади

140

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Мамлакатимизда аҳолига расмий иш жойи бўлмаса ҳам, даромадини декларация асосида ҳисобга олиб, ипотека кредити олиши учун имконият яратилган. 

Лекин ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга “Ўзбекистонда расмий даромади йўқ”, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти.

Мутасаддиларга хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқароларимиз даромадини ҳисобга оладиган тизим яратиш топширилди.

ЎзА