Қишлоқ хўжалиги техникалари мавсумга ҳозирланмоқда

ФОТОРЕПОРТАЖ
Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳам баҳорги мавсум учун техникалар сифатли таъмирланиб, шай ҳолатга келтирилмоқда.
Экиш мавсумига жалб этиладиган қишлоқ хўжалиги техникалари туманнинг 16 та ҳудудидаги устахоналарга тўпланган. Биргина чигит экиш сеялкалари сони жами 150 донани ташкил қилса, культиваторлар 325 та, тишли бороналар 1700 донадан иборат.
Ҳозирда Тўлқин, Қипчоқ, Дўрмон, Қиличбой, Туркманистон, Намуна ва Тош ёп овули ва маҳаллалари ҳудудидаги устахоналарда қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган техника ва механизмларни таъмирлаш ишлари якунланиш арафасида.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА