2024 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,2 миллиард доллардан ошди

Ўтган йил якунларига кўра, Қозоғистон Ўзбекистоннинг учта асосий ташқи савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади, деб хабар бермоқда “Kazinform” агентлиги.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 198 та давлати билан савдо алоқаларига эга. 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида юртимизнинг ташқи савдо айланмаси 65,9 миллиард долларни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,8 фоизга ўсди.
Умумий ҳажмдан экспорт 26,9 млрд долларни (+8,4%), импорт эса 38,9 млрд долларни (+0,8%) ташкил этди.
Шунингдек, Хитой ҳам ўлкамизнинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда. Мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси 12,4 млрд долларни (жами кўрсаткичнинг 18,9%) ташкил этди. Бу кўрсаткич бўйича Россия иккинчи ўринда – 11,6 миллиард доллар (17,6 фоиз). Кучли учликни Қозоғистон 4,2 миллиард доллар (6,5 фоиз) билан якунлади.
Ўзаро товар айирбошлаш таркибида Ўзбекистон Қозоғистонга 1,4 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди, импорт эса 2,8 миллиард долларни ташкил этди.
Г.Сатторова, ЎзА