Ўзбекистонда дастурчилар сони 1 миллиондан ошди(ми?) (+видео)
326

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил март ойида БААга расмий ташрифи доирасида ахборот технологиялари соҳасида ҳам ҳамкорлик келишувига эришилгани натижаси юртимизда «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси ишга туширилган эди.
Статистик маълумотларга кўра, лойиҳага қизиқувчилар сони 2 миллион 400 минг нафардан ортган. Ҳозирда эса 1 миллион 200 нафар ёшлар дастурчилик соҳаси бўйича онлайн таҳсил олиб, махсус сертификатларни қўлга киритган.
Шунингдек, уларнинг 40 фоиздан ортиғи ҳозирда камида 500 АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларигача маош асосида ўз иш фаолиятини бошлаган.
Зиёвуддин НУРИДДИНОВ, Аброр СОДИҚОВ, ЎзА