Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво туфайли мингдан ортиқ автомобиль йўлларда тўпланиб қолди

333

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли мингдан ортиқ автомобиль магистрал йўлларда тўпланиб қолди.

“Каzinform” ахборот агентлиги хабар беришича, йўл ҳаракати қатнашчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида патрул полицияси батальони ва ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби кучайтирилган хизмат режимига ўтказилган.

Об-ҳаво шароити ёмонлаша бошлаганидан бери полиция ходимлари мунтазам равишда йўллар ҳолатини назорат қилиб, ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатмоқда.

Г.Сатторова, ЎзА