Футболчиларимиз бугун Қатар билан ўйнайди

136

Хабарингиз бор, айни кунларда Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U20 терма жамоаси Қатарда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Мазкур йиғин доирасида бугун, 22 январь куни футболчиларимиз Қатар ёшлар термасига қарши навбатдаги назорат ўйинини ўтказади. Мазкур учрашув соат 20:00да Доҳа шаҳридаги “Grand Hamad” стадионида бошланади.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон U20 терма жамоаси йиғиндаги дастлабки ўртоқлик учрашувида Сурия термаси билан 0:0 ҳисобида дурранг қайд этилган.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА