Сурия Россия компанияси билан Тартус порти бўйича келишувни бекор қилди

182

Суриянинг янги ҳукумати Россия компанияси билан Ўртаер денгизидаги Тартус портини бошқариш бўйича инвестиция шартномасини бекор қилди. Бу ҳақда “Ал-Ватан” нашрига Тартус божхона бошқармаси директори Жуди маълум қилган.

Унинг таъкидлашича, эндиликда портни бошқаришдан тушган барча даромадлар «Сурия давлати фойдасига» ўтади ва ишчилар маҳаллий назоратга қайтади.

Айни пайтда Тартус порти тўловлар ва логистика хизматлари нархи юқорилиги туфайли деярли “фалаж” ҳолга келгани айтилади. Шундан келиб чиқиб, айрим товарлар учун божхона тўловлари 60 фоизга камайтирилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2019 йилда Сурия ҳукумати Россиянинг “Стройтрансгаз” компанияси билан Тартус портини кенгайтириш бўйича 49 йиллик инвестиция шартномасини имзолаган эди.

С.Раҳимов, ЎзА