Трамп инаугурациясидан сўнг Си Цзиньпин ва Путин видеомулоқотда бўлди

155

ХХР етакчиси Си Цзиньпин ва РФ президенти Владимир Путин Дональд Трамп қасамёд қилганидан бир неча соат ўтиб, видеоқўнғироқ орқали гаплашди. Бу ҳақда “BBC” нашри ёзмоқда.

Цзиньпинга “азиз дўстим” дея мурожаат қилган Путин Россия ва Хитой ташқи босимларга қарамай, дўстлик, ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш асосида алоқаларни давом эттираётганини қайд этди.

Ўз навбатида, Си Цзиньпин ҳам “стратегик мувофиқлаштиришни чуқурлаштириш, ўзаро ёрдамни кучайтириш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилишни давом эттиришга” чақирди.

Айни пайтда Трамп Пекинга тарифлар қўйиш билан таҳдид қилиб, ХХР расмий ҳукуматини “бузғунчи” деб атади ва агар Москва Украинадаги зиддиятни тугатиш бўйича келишувга эришмаса, “катта муаммо” келишидан огоҳлантирди.

Мусулмон Зиё, ЎзА