Сирдарё вилоятига янги ҳоким тайинланди

173

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Кейинги йилларда ҳудудда қишлоқ хўжалиги, иқтисодиётни ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, аҳолининг ижтимоий шароитларини юксалтириш ва бошқа йўналишларда йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама этилиб, янги вазифалар белгиланди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Ғулом Примов,Шаҳриёр Ортиқбоев(сурат),

ЎзА мухбирлари