Жадидлар ва Беҳбудий меросини ўрганишдаги янги ёндашувлар

207

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси саройида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети бош ташкилотчилигида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан “Жадидлар ва Беҳбудий меросини ўрганишдаги янги ёндашувлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Конференцияда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор, сиёсатшунос олим Шерзодхон Қудратхўжа ушбу тадбир Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 27 декабрдаги “Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилганини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори Б.Ҳасанов, Беҳбудийнинг набираси Ш.Беҳбудий, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ва бошқалар Беҳбудий меросининг аҳамияти, унинг халқ манфаатлари, миллат келажагини кўзловчи ҳаёти, маърифатпарвар ғоялари, ҳали кўплаб тадқиқотларни кутаётган мероси ҳақида батафсил сўзлади.

Бугунги кунда жадидлар, хусусан,  Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти, унинг меросини ўрганиш чуқур, пухта илмий асосланган ёндашувни талаб этаётгани алоҳида таъкидланди.

Маҳмудхўжа Беҳбудий “Самарқанд” газетаси ҳамда “Ойина” журналига асос солгани қайд этилди.

Конференцияда “Падаркуш» пьесасидан саҳна кўриниши намойиш этилди.

Тадбирда бир гуруҳ масъулларга ташкилотчиларнинг Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги рамзи туширилган статуэтка ва эсдалик совғалари топширилди.

Н.Усмонова,  

ЎзА