Йил якунлари ва режалар

202

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органларининг йил якунлари ва келгусидаги вазифаларига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда прокуратура органларининг тезкор ходимлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари раҳбарияти ҳамда уларнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари иштирок этди.

Ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ўтган йилдаги фаолияти натижалари танқидий муҳокама қилинди. Айниқса, прокурорлар томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, жазо муқаррарлигини таъминлаш ва бошқа долзарб йўналишларда амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мажлисда масъулларнинг маърузалари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири