Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилади
167

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига:
экспортни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш;
экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш харажатларини компенсация қилиш амалиётини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади.
ЎзА