Ўзбек китобхонлари учун Соҳибқирон ҳаётлигида чоғида ёзилган яна бир китоб чоп этилди
251

Соҳибқирон Амир Темур дунё тарихида нафақат етук саркарда, балки маърифат раҳнамоси сифатида ҳам акс эттирилади. Бу ҳақда бугунга қадар ёзилган бадиий ва тарихий асарларда кўплаб маълумотлар ёритилган, лекин Соҳибқироннинг ҳаётлигида ёзилган китоблар кўп эмас. Тарихда улар иккита ҳисобланади: биринчиси – Ғиёсиддин Али Яздий қаламига мансуб “Ҳиндистон юриши кундалиги”, иккинчиси – Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асари. Лекин биринчисига қараганда иккинчиси ўқувчига аввалроқ ва кенгроқ маълум бўлган.
Ғиёсиддин Али Яздийнинг “Ҳиндистон юриши кундалиги” асарининг асл матни 1915 йили Санкт-Петербург шаҳрида Л.Зимин томонидан тайёрланган ва у академик В.Бартольд таҳрири остида чоп қилинган.
1958 йили эса профессор А. Семеновнинг русча таржимаси Москвада нашр этилган. Эндиликда ўзбек китобхонлари учун ушбу китоб она тилимизга таржима қилинди, дейилади Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси маълумотида.
Ғиёсиддин Али Яздийнинг “Ҳиндистон юриши кундалиги” китоби филология фанлари номзоди Р.Қобулова томонидан форсчадан ўзбек тилига ўгирилиб, Халқаро Амир Темур жамоат фонди томонидан нашр этилди.
А.РУСТАМОВ, ЎзА