Марко Рубио: Россия ва Украина ўртасидаги зиддият тўхтатилиши керак

AҚШнинг янги давлат котиби Марко Рубио “CNN” телеканалига берган интервьюсида Россия – Украина ўртасидаги низога тезда барҳам берилиши лозимлигини таъкидлади.
– Биз адоват тугашини истаймиз, – деди у. – Трамп тинчликни тарғиб қилувчи ва можарога барҳам берадиган президент бўлишни хоҳлайди.
Унинг айтишича, ўт очишни тўхтатиш АҚШ етакчисининг устувор вазифаси. Ўтган йил декабрь ойида “Reuters” ахборот агентлиги Трампнинг Украинадаги можарони ҳал қилиш режаси Киевнинг NATOга аъзо бўлишдан воз кечишини ва Россия фойдасига ҳудудий имтиёзларни тақдим этишини хабар қилган эди.