Ўзбекистон – Япония: муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида
198

Бугун Япониянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти, доктор Акихико Танака бошчилигидаги делегация Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ташриф буюрди.
Учрашувда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, ЖИДУ ректори Содиқ Сафоев ва япониялик меҳмонлар таълим дастурлари, талабалар, ўқитувчилар алмашинуви, шунингдек барқарор ривожланиш билан боғлиқ долзарб глобал муаммоларни ҳал қилишга қаратилган ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилди.
Тадбир доирасида JICA раҳбари ЖИДУнинг Фахрий доктори унвони билан тақдирланди.
Мартабали меҳмон “Барқарор глобал ривожланиш муаммолари ва халқаро ҳамкорлик истиқболи” мавзусида талабаларга маъруза ўқиб, глобал чақириқлар, жумладан иқлим ўзгариши, иқтисодий тенгсизлик сингари муаммоларни ҳал қилишда мамлакатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракати муҳимлигини таъкидлади.
Мусулмон Зиё,
Дониёр Ёқубов (видео),
ЎзА