Хива Ўзбекистоннинг энг қадимий ва гўзал шаҳарларидан бири бўлиб, унинг тарихий обидалари ва архитектура ёдгорликлари туризмни ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллайди. Мазкур шаҳар тарихи ҳам узоқ асрларга бориб тақалади.

“BBC World News” халқаро телеканали билан ҳамкорликда Хива шаҳрининг туризм салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди.  Видеороликда шаҳарнинг тарихий диққатга сазовор жойлари, масалан, Хива ичидаги Ичан-Қалъа мажмуаси, Муҳаммад Аминхон мадрасаси, Калта Минор минораси ва бошқа тарихий обидалар намойиш этилди. Шунингдек, видеода шаҳар ҳудудидаги меҳмонхоналар, миллий анъаналар ва туризм учун яратилган қулайликлар ҳақида ҳам маълумотлар берилган.

Бу каби лойиҳалар, Хива шаҳри ва Ўзбекистоннинг умумий туризм салоҳиятини жаҳон бозорида кенг танитиш, сайёҳларни жалб қилиш ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА