Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади

149

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Республиканинг барча ҳудудларида тадбиркорликни ривожлантириш, кўп квартирали уйларнинг ертула қисмларидан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратиш ҳамда ушбу жараённи янада тартибга солиш, мавжуд кўп квартирали уйларнинг ертўла қисмлари ҳисобини юритиш, кўп квартирали уйларнинг бошқарув органлари томонидан уйларнинг ертўла қисмларини ижарага беришда тўланадиган мажбурий бадал ва тўловларни амалга ошириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 648-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга:

кўп квартирали уйларнинг ертўлалари жисмоний ва юридик шахсларга фойдаланишга берилганда, ижара учун тўловлар ҳисобини “Менинг уйим” биллинг тизимида юритиш;

кўп квартирали уйнинг ертўласини ижарага беришда кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка бўлган ҳудудларни ушбу жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

ЎзА