Трамп АҚШдан миллионлаб муҳожирларни чиқариб юборишга ваъда берди

Дональд Трамп АҚШ Президенти сифатидаги биринчи нутқида ноқонуний муҳожирларнинг Америка ҳудудига киришини чеклаш, муҳожирларни экстрадиция қилиш жараёни бошланишини билдирди.
– Барча ноқонуний ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилади, миллионлаб жиноий муҳожирлар юртига қайтарилади, – деди у.
Шунингдек, етакчи илк қадамлардан бири сифатида АҚШнинг жанубий чегарасидаги вазият билан боғлиқ миллий фавқулодда ҳолат жорий этишга ваъда берди.