Трамп расман АҚШ Президенти

183

Дональд Трамп Вашингтондаги Капитолий саройида бўлиб ўтаётган инаугурация маросимида қасамёд ўқиб, расман Америка Қўшма Штатлари Президенти лавозимига киришди. Тадбирни Олий суд раиси Жон Робертс бошқариб боряпти.

Оммавий ахборот воситалари ёзишича, Оқ уйнинг янги раҳбари бугунннинг ўзида бир неча фармонга имзо чекишни режалаштирган. У ўзининг дастлабки нутқида айни лаҳзаданоқ Американинг «олтин асри» бошланаётганини эълон қилди. Анъанага кўра, янги вице-президент Жеймс Дэвид Вэнс ҳам қасамёд қабул қилди. Тантанали инаугурация маросими мамлакатнинг барча етакчи телеканаллари орқали тўғридан-тўғри намойиш этиб бориляпти.