Амалиёт муваффақиятли ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасида тажрибали шифокорлар томонидан илк марта мураккаб трансплантация жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Чимбой туманида истиқомат қилувчи фуқаро Гулзархон Караматдинова бир неча йилдан бери буйрак етишмовчилиги касаллиги билан даволаниб келаётган эди. Беморнинг донори, онаси Света Туреева ўз хоҳиши билан бир буйрагини берадиган бўлди.

Жарроҳлик амалиёти учун ушбу икки нафар фуқаро академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказидан барча тиббий текширувдан ўтказилди ва хулоса берилди. Уни маҳаллий ва Тошкент шаҳридан келган хирург шифокорлар амалга оширди ва самарали якунлади. Ҳозирда беморларнинг аҳволи яхши.
Жарроҳлик амалиёти учун зарур маблағ давлат томонидан қоплаб берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири