Табиий газ ўғриси

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани бўлими томонидан ўтказилган назорат тадбирида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди.
Фуқаро Ю.Н. яшаш хонадонида газ тармоғига шланг ёрдамида уланиб, жами 126,6 миллион сўм фойдаланганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири