Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди (+видео)

Қорақалпоғистон Республикасида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Байрам муносабати билан Нукус шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйилиб, Ватан озодлиги ва мустақиллиги йўлида ҳалок бўлганлар хотирасига эҳтиром намунаси кўрсатилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Прокуратура, Чегара қўшинлари, Давлат божхона ва солиқ қўмиталарининг ҳудудий бўлинмалари, кенг жамоатчилик, меҳнат жамоалари, Қуролли Кучлар фахрийлари иштирок этди.
Ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб қолган юртимизни кўз қорачиғидек асраш, юртимиз тинчлигини таъминлаш ҳар биримиз учун муқаддас бурч ҳисобланади. Шунинг учун ҳам у она Ватанга садоқат, мардлик ва жасорат каби инсоний қадриятларни ўзида мужассам этган байрам сифатида қалбларимизда чуқур ўрин эгаллайди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат, видео), ЎзА