Ўсмир боксчиларимиз Россияда тенгсиз

158

Россиянинг Тамбов шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда Сирожиддин Наимов бошчилигидаги жамоамиз 13 та вазнда иштирок этиб, 10 та олтин ва 2 та кумуш медалига эга чиқди.

Турнирда Муҳаммадали Истамов, Ҳабибулла Сайназаров, Азизбек Нарзуллаев, Бобомурод Боймирзаев, Асилбек Абдуқодиров, Аброрбек Шарипов, Саидхўжа Саъдиллахўжаев, Диёрбек Муродиллоев, Хуршидбек Жўраев ва Асадбек Султанбоев каби боксчиларимиз ўз вазн тоифаларида барча рақибларини  енгиб, олтин медални қўлга киритди.

Финалга қадар ўтган жангларда зафар қучган Динислом Давлатяров ва Суннатбек Илҳомов кумуш медалга эга чиқди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА