Ўзбекистон – Ўмон: барқарор ҳамкорлик сари муҳим қадам
340

Мамлакатимизнинг Ўмондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдусалом Ҳотамов Султонликнинг вақф ва диний ишлар бўйича вазири Муҳаммад бин Саид Ал-Меъморий билан учрашди. Мулоқот чоғида икки давлат диний идоралари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, айни йўналишда янги лойиҳалар амалга ошириш имконияти муҳокама қилинди.

Шунингдек, диний таълим ва ҳуқуқий масалаларда ўзаро тажриба алмашиш бўйича фикр алмашилди.
Учрашув икки давлат ўртасидаги диний алоқаларни мустаҳкамлаш, барқарор ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган муҳим қадам бўлди.
М.Пирматова, ЎзА