Лойиҳалар учун четдан маблағ олиб келиш қанчалик қийин бўлаётгани, уни самарали ишлатиш кераклигини барча раҳбарлар тушуниши шарт.

Белгилаб берилган вазифалар ижроси устидан назоратни кучайтириш, аниқ механизмини белгилаб, энг қуйи бўғингача тушириш топширилди. 

Вазирлар, тармоқ раҳбарлари, вилоят ҳокимлари олдига туманларга тушиб, ўз ишини жойида ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш давомида вазирлик ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

ЎзА