Хитой шимоли-ғарбидаги Цинхай провинциясида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат сейсмология маркази маълум қилди. Маҳаллий вақт билан соат 15:44 да кузатилган ер силкиниши марказий нуқтаси Голог-Тибет автоном префектураси Мадео округига тўғри келади. Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни эрталаб ХХР жануби-ғарбидаги Тибет автоном вилояти Шигатсе шаҳрида 6,8 магнитудали зилзила натижасида мингга яқин уй вайрон бўлган, 126 киши ҳалок бўлган, 188 киши жароҳатланган. Aйни пайт ер музлаган шароитда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.