Мельбурн шаҳрида теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг саралаш баҳслари иккинчи давра ўйинлари ўтказилди.

Унда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов чехиялик Далибор Сврчина билан куч синашди. Уч сет давом этган баҳсда теннисчимиз афсуски,  6:3, 6:7, 7:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди Д.Сврчина саралаш ўйинларининг финал босқичида испаниялик Мартин Ландалусега қарши кортга чиқади. Мазкур баҳс эртага, 9 январь куни бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА