Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДРнинг энг янги гипер товушли баллистик ракетаси ҳар қандай ракетага қарши мудофаа тизимини ёриб ўтишга қодирлигини айтди. Корея Марказий телеграф агентлиги унинг қуйидаги сўзларини иқтибос сифатида келтирган:

– Бизнинг энг янги ўрта масофага мўлжалланган гипер товушли ракета тизимимиз жанговар қобилиятини дунёдаги ҳеч бир давлат эътиборсиз қолдиролмайди. Ушбу қурилма душманга кучли ҳарбий зарар етказиш, ҳар қандай зич ракетадан иборат мудофаа тизимини самарали енгиб ўтишга қодир.

Шимолий Корея етакчиси таъкидлаганидек, мазкур замонавий аслаҳа мамлакатнинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги рақибларини тийиш мақсадини кўзлайди.

Пхеньян яқинидаги майдондан шимоли-шарқ томонга учирилган ракетанинг гипер товушли силжиш каллаги режалаштирилган траектория бўйлаб товуш тезлигидан 12 марта тез учган. Парвознинг биринчи максимал тезлиги сониясига 99,8 километрни ташкил этган.