Фуқаро Г.У. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Перинатал марказида ишлаб юриб, 2023 йилнинг 30 март куни асоссиз равишда ишдан бўшатилган.

Адолатни тиклаш мақсадида, фуқаро Г.У. Хоразм вилояти судига бўшатилган ишига тиклаб беришни сўраб, мурожаат қилган ва суд унинг даъвосини тўлиқ қаноатлантириб, ишга тиклаш ҳақида қарор қабул қилган.

Ушбу қарор бўйича 2024 йил 11 декабрь куни чиқарилган ижро варақага асосан даъвогар Г.У. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Перинатал маркази 1-туғруқ бўлими катта дояси (акушерка) лавозимига 2023 йил 30 март кунидан ишга қайта тиклаш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жавобгар ташкилот раҳбариятига суд қарори ижроси таъминланиши шартлиги, акс ҳолда уларга нисбатан қонунда белгиланган чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантиришлар берилган.

Шунинг натижасида, даъвогар Г.У. 2024 йилнинг 26 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Перинатал маркази директорининг 374-сонли буйруғига асосан ўзининг аввалги иш ўрнига қайта ишга тикланган ва суд қарори ижроси амалда таъминланган.

Худди шундай, фуқаро А.П. ҳам Мажбурий ижро бюронинг Нукус шаҳар бўлими ходимлари ёрдамида жорий йилнинг 3 январь куни ўзининг аввалги иш ўрнини сақлаб қолди.

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан Нукус шаҳар маданият бўлимига даъвогар А.П. нинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳаракатларини тугатиш ва у билан аввалги меҳнат муносабатларини сақлаб қолиш мажбурияти юклатилган.

ЎзА