ФОТОРЕПОРТАЖ
Футзал бўйича мамлакат терма жамоаси аъзолари Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида навбатдаги машғулотларини ўтказди.
Фарруҳ Зокиров бошқарувидаги Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси январь ойида Осиё кубоги саралаш баҳсларида иштирок этади.
Спортчиларимиз жой олган «С» гуруҳи баҳслари жорий йилнинг 11–19 январь кунлари Тошкент шаҳридаги «Юнусобод» спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган. Саралаш натижаларига кўра, тўрт гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ва энг яхши битта 3-ўрин соҳиби 2025 йилнинг 7–18 май кунлари Хитойда ўтказиладиган қитъа мусобақасининг финал босқичига йўл олади. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси саралаш босқичидаги иштирокини 2-турдан бошлайди.
Футзалчи қизларимиз Филиппин (13 январь), Қувайт (15 январь), Австралия (17 январь) ва Туркманистон (19 январь) жамоаларига қарши майдонга тушади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА