Хитой жануби-ғарбидаги Тибет автоном округида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Табиий офат оқибатида 36 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “Наньфанг Жибао”.
Қайд этилишича, сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 09.05 да Шигаце туманидаги Тингри округида кузатилган силкиниш маркази 10 километр чуқурликда жойлашган.