Прокуратура органлари томонидан энергия ресурсларини етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг қиш мавсумига тайёргарлиги, диспетчерлик хизматлари ва авария бригадаларининг узлуксиз иш режимида фаолият олиб бориши доимий назоратга олинган.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосарлари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар Нукус шаҳри, Тахиатош ва Нукус туманлардаги ҳудудий электр тармоқлари ҳамда газ таъминоти бўлимларида бўлиб, соҳага оид фаолият билан танишди. Навбатчи диспетчерларга келиб тушган мурожаатлар асосида авария бригадаларининг чақирувга ўз вақтида етиб боришлари, захира омборларининг аҳволи ўрганилди.

Ижтимоий объектларнинг қиш мавсумига шайлиги, қозонхоналарнинг узлуксиз фаолияти тўғри йўлга қўйилганлиги назорат чиқилди. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича чоралар белгиланди. Шунингдек, барча ҳудудий прокуратуралар томонидан аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан узуксиз таъминлаш, аниқланган носозликларни бартараф этилиши юзасидан назорат кучайтирилган.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири