–
• “Хитойда тарқалган янги метапневмовирус Ўзбекистонда ҳам аниқланди”;
• “Болалар шифохоналари янги вирусга чалинган болаларга тўлмоқда”;
• “Янги вирус Covid-19 дан кучли эканлиги айтилмоқда” ҳамда шу мазмунидаги шов-шувли хабарлар бугун ижтимоий тармоқларда кун мавзуси бўлди.
Гарчанд, ҳолат бўйича ССВ ва Санэпидқўмита томонидан ўз вақтида расмий баёнот берилган бўлса-да, тармоқларда болалар шифохоналаридан олинган суратлар, қисқа видеолавҳаларнинг тарқатилаётгани аҳолида шубҳа уйғотмоқда.
Баъзи манбаларда эса “ваҳимага ҳеч қандай асос йўқлиги, ушбу касаллик аввал ҳам бўлганлиги” эълон қилинди. Бироқ…
Биз метапневмовирус ҳақида нега энди эшитмоқдамиз.
Санэпидқўмита томонидан мунтазам равишда олиб борилаётган Гриппга қарши эмлаш чоралари-чи, ўткир респиратор инфекцияларга қарши курашишда нечоғлик самарали?
ЎзА мухбирининг мазкур саволларига Санэпидқўмита бошқарма бошлиғи — Рустамжон Икромов батафсил жавоб берди.
М.Эшмирзаева, Д.Якубов, А.Аҳмедов, ЎзА